Фотоколлаж: Авазбек Топилов / Bankers.uz
"Капиталбанк" АТБ бошқарув раиси тайинлов маросимида шунингдек банк бошқарув таркибидаги ўзгаришлар ҳам маълум қилинган. Тадбирда Капиталбанк Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов иштирок этган.
Хабар берилишича, Сардор Исмоилов Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Ербол Сабиргалиев Бошқарув аъзоси - Хавф-хатарлар бўйича бошқарув директори этиб тайинланган.
Сардор Исмаилов 2022 йил июнь ойидан буён Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Капиталбанкка ишга ўтишдан олдин "Асакабанк" АЖ лойиҳа офисини бошқарган, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкда турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган.
Банкнинг яна бир Бошқарув аъзоси Ербол Сабиргалиев 13 январь куни бўлиб ўтган Капиталбанк акциядорлар умумий йиғилишида муддатидан олдин банк Кузатув кенгаши аъзолигидан кетган эди.
Ербол Сабиргалиев 15 йилдан ортиқ вақт давомида банк ва Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорларида молиявий консалтинг соҳалари бўйича фаолият юритган.
Аввалроқ "Капиталбанк" АТБ Бошқарув раиси этиб Кирилл Маевский тайинланганини хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Payme тўққиз ойда қарийб 187 млрд сўм соф фойда олди
Президент шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш юзасидан фармонни имзолади
Май ойида аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 0,2 бандга ошган