"Invest Finance Bank" АТБнинг энг йирик акциядори Фахритдин Маматджанов банкнинг қолган акциядорларига уларга тегишли бўлган акцияларнинг донасини 1000 сўмдан сотиб олиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълумот қолдирилган.
Маълум бўлишича, таклиф 11 январдан бошлаб 30 кун ичида ўз кучида бўлади. Сотишни истаган акциядорлар банкка мурожаат қилишлари мумкин.
"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, "Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт".
Очиқ маълумотларга кўра, Фахритдин Маматджанов Инфинбанкнинг 44,6 фоиз акциялари (жами 223 млн. дона) эгаси саналади.
Давстатқўм маълумотларида Ф.Маматджановнинг банкдаги улуши 48,5 фоиз эканлиги кўрсатилган. Ушбу улушнинг 26,5 фоизи унинг тўғридан-тўғри эгалигида бўлса, қолган 22 фоиз улушга "Prestij Rielt" МЧЖ орқали эгалик қилади.
Тасодифий хабарлар
"Бу — олдиндан режалаштирилган ва уюшган фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин." — Анвар Ирчаев
Банкларнинг муаммоли кредитлари бўйича навбатдаги статистика эълон қилинди: айрим банкларда аҳвол ёмонлашишда давом этмоқда
Халқ банки қимматбаҳо смартфон ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди