Фото: Трастбанк матбуот хизмати
2023 йил 10 январь куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки шўъба лизинг компанияси – “Траст Муамалат” масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда "Трастбанк" ХАБ раҳбарияти, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Сармояга инвестиция киритиш департаменти Маслаҳат-хизмат бўлими бош мутахассиси Музаффар Низамиддинов, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, “Траст Муамалат” МЧЖнинг асосий вазифаси амалдаги қонунчилик доирасида самарали “Мурабаҳа (насия савдо)” ва “Ижара (лизинг)” операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
"Трастбанк"нинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи билан узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорлиги “Траст Муамалат” МЧЖга ИТБ корпорацияларининг молиялаштириш линияларини жалб қилиш имконини беради. Қолаверса, ривожланишнинг ушбу босқичи компанияга жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлади.
Шунингдек, Компания амалдаги ҳуқуқий шароитда таклиф этилиши режалаштирилган шариатга мос молиявий маҳсулотларни ўрганиш ва жорий этиш билан шуғулланади.
Банк матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар
Бухоро ва Хоразмда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди
Муаммога айланган имтиёзли кредитлар бўйича навбатдаги ўрганиш натижалари эълон қилинди
Марказий банк асосий ставкани нима учун ўзгаришсиз қолдиргани борасида изоҳ берди