Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 30 декабрь куни банкоматни бузиб, ичидан пул ўғирлаган эркак ушланди.
Маълум бўлишича, ўғирлик тонгги 6:00 да тумандаги банкоматлардан бирида содир бўлган. Эркак 7,5 миллион сўмни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари видеокузатув камераси тасвирлари ёрдамида гумонланувчининг шахсини аниқлаб, тез орада қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 ва 173-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича музокараларни қайта бошлади
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача оширди
Давлат улуши устувор банкларнинг корпоратив бошқаруви такомиллаштирилади
ЕТТБнинг Озарбайжон ва Тунисдаги офисларига ўзбек аёллари раҳбар этиб тайинланди
Савдогарбанк навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказади