Капиталбанк бошқаруви раиси лавозимини тарк этди

Капиталбанк бошқаруви раиси лавозимини тарк этди

2020 йил январдан “Капиталбанк” АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Мирзаев банк раҳбарлигидан кетишга қарор қилган. Бу ҳақда банк расмий сайтида маълум қилинмоқда. Хабарда айтилишича Алишер Мирзаев ўз фаолиятини “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши таркибида давом эттиради.

Алишер Мирзаевни лавозимидан кузатув маросимида “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов иштирок этган ва сўнгги 3 йил давомида эришилган ютуқларга А.Мирзаевнинг қўшган шахсий ҳиссаси ва муҳим ролини таъкидлаб ўтган.

×