Россиянинг Сбербанки Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда

Россиянинг Сбербанки Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда

Россиянинг энг йирик молиявий экотизими - СБЕР ("Сбербанк России" ОАЖ) Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда. Тегишли ёзув "Интеллектуал мулк" маълумотлар базасида пайдо бўлди.

Ариза 2022 йил 26 декабрда топширилган. Порталда иккита товар белгиси (номлари лотин ва кирилл алифбосидаги) ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун берилган банкнинг учта сўрови мавжуд.

Маълумот учун, 1991 йилда ташкил этилган Сбербанк активлари бўйича Россиядаги энг йирик банки ҳисобланади. Айни пайтда банкнинг Россия Федерациясида 13,6 мингдан ортиқ филиаллари ва 106 миллион фаол мижозлари мавжуд. Москва биржаси маълумотларига кўра, банкнинг бозор капиталлашуви 3 триллион рублдан (43,3 миллиард доллар) ошади.

×