Bankers.uz ҳамда Uzquiz жамолари ҳамкорлигида ташкил этилган "BankersUzQuiz" интеллектуал ўйинларининг учинчи финал баҳси бўлиб ўтди.
Фото: Bankers.uz
Фото: Bankers.uz
Фото: Bankers.uz
Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб "Туронбанк" АТБ тизимида "Turonbank-Intellekt" ўйинларига старт берилган эди. Саралаш босқичлари Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд, Қарши, Бухоро, Хоразм, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, уларда 100 дан ортиқ жамоалар кучли эрудиция ва мантиқ борасида ўз кучларини намойиш этишди.
Фото: Bankers.uz
Фото: Bankers.uz
26 декабрь куни "Turonbank-Intellekt" финал баҳси бўлиб ўтди. Финал баҳсларида жами 24 та жамоа иштирок этган бўлиб, улардан энг билимдон ва зукко жамоалар юқори ўринларни қўлга киритишди. Интеллект ўйинларининг финал босқичида Ўзбекистон халқ артисти ─ Гавҳар Зокирова, "Заковат" телеўйинларининг фаол билимдони ─ Ғанишер Раҳматуллаев ҳамда "Заковат" интеллектуал ва телеўйинларининг магистри ─ Бобур Ёқубовлар фаҳрий меҳмон бўлди.
Фото: Bankers.uz
Фото: Bankers.uz
Фото: Bankers.uz
Ўйин сўнгида Бош банкнинг "Активлар" жамоаси 3-ўринни, Яшнобод БХМ "Good Luck" жамоси 2-ўринни, ҳамда энг билимдон жамоа Қарши БХМ "Насаф" жамоаси 1-ўрин билан "Turonbank-Intellekt" ўйинларининг мутлоқ чемпионларига айланишди.
Фото: Bankers.uz