Қишлоқ қурилиш банк “2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Қишлоқ қурилиш банк “2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

21 декабрь куни “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳозирда республика бўйлаб Қишлоқ қурилиш банкнинг жами 103 та банк хизмати офислари ва банк хизмати марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар орқали 700 мингдан ортиқ мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Ҳозирга келиб банкнинг соф активлари йил бошига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 24 трлн. 500 млрд. сўмга етди.

Банкнинг умумий капитали 2 трлн. 912 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 216 млрд. сўмга ортган.

Банк депозитлари миқдори 8 трлн. 471 млрд. сўмни жумладан, қисқа муддатли 1 трлн. 63 млрд. сўмни, узоқ муддатли 7 трлн. 408 млрд. сўмни ташкил этган. Бунда узоқ муддатли депозитлар йил бошига нисбатан 2 трлн. 94 млрд. сўмга, яъни 39,4 фоизга ошган.

Банкнинг 2022 йил якуни бўйича кредит қўйилмалари 20 трлн. 220,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 2 трлн. 465 млрд. сўмга ёки йил бошидаги кредит қўйилмасига нисбатан 14,1 фоизга ўсган.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Тадбирда банкни трансформация қилиш мақсадида, халқаро консалтинг компанияси (PwC) жалб қилинган ҳолда, ривожланиш стратегияси (2020-2024) ва уни амалга ошириш йўл хариталари ишлаб чиқилгани ва банк Кенгаши томонидан тасдиқлангани маълум қилинди.

Қайд этилдики, бугунги кунга қадар, банкнинг Чакана, Корпоратив, Операцион блоклари ва Риск, Ғазначилик, Молия, IT йўналишлари ҳамда, ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятлари халқаро экспертлар кўмагида трансформация қилинди.

Ушбу жараёнда асосан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, мижозга йўналтирилганлик даражасини ошириш, хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш, мижозларнинг талабларидан келиб чиқиб, банк томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар турларини кўпайтириш ҳамда уларга яратилган шароитларни янада яхшилаш асосий мақсад қилиб олинди.

Трансформация натижасида эса, банкнинг бизнес йўналиши (чакана ва корпоратив блоклар)га фақат банк маҳсулотларини сотиш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш вазифаси қўйилди, улардаги бошқа функциялар марказлаштирилди. Натижада, мижозларга хизмат кўрсатиш вақти 30 фоизга, банк ходимлари сони 469 тага қисқартирилди.

Банкнинг кредит портфелини тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасига 2 трлн. 400 млрд. сўм, қишлоқ хўжалигига 982 млрд. сўм, қурилиш соҳасига 1 трлн. 595 млрд. сўм, савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872 млрд. сўм, транспорт ва коммуникация соҳасига - 425 млрд. сўм, уй-жой коммунал хизматларига 92 млрд. сўм, бошқа соҳаларга 2 трлн. 410 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 11 трлн.сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

2022 йил давомида жами 7,0 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, юридик шахсларга 4 трлн. 350 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 2 трлн. 620 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган.

2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сонли президент қарорига асосан 362 та лойиҳага 261 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада 3 023 та янги иш ўринлари яратилди.

2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212-сонли президент қарорига асосан 132 та лойиҳа ташаббускорларига 150 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бугунги кунда бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, хорижий кредит линиялари жалб қилиб қилингани ҳолда, хорижий валютада кредитлар ажратиб келинмоқда.

Жумладан 2022 йил мобайнида:

  • Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида 12,9 млн. евро;
  • Европа инвестиция банки иштирокидаги “Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида 35 млн. АҚШ доллари;
  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-фаза” лойиҳаси доирасида $30 млн;
  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Фарғона водийсида қишлоқ ҳўжалик тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қўшимча $10 млн. миқдорида маблағларни жалб қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

Ушбу жалб қилинган маблағлар ва банкнинг барча бошқа манбаалари ҳисобидан жорий йил давомида жами $164,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 299 та лойиҳалар молиялаштирилди.

Бундан ташқари экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида 106 та экспортёр корхоналарга $110 млн, жумладан, Экспортни қўллаб қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 35 та экспортёр корхонага $13,9 млн. миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, жорий йилда ушбу корхоналар томонидан $153 млн. миқдорида экспорт тушуми амалга оширилди.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳудудларда кўп қаватли уй-жойларнинг қурилишида иштирок этаётган пудрат корхоналарини молиялаштиришда бевосита иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, 2022 йил 1 январь ҳолатида 462 та пудратчига 1 трлн. 157 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, кредит портфелидаги улуш 10,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг ўтган даврида 6 547 та хонадондан иборат бўлган 172 та кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишларини молиялаштириш учун банк томонидан пудратчиларга 619 млрд. 300 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

2022 йил 1 декабрь ҳолатида жами 634 та кўп қаватли уй-жойларнинг (23 152 та хонадондан иборат) қурилиш ишларини молиялаштириш учун банк томонидан пудратчиларга 1 трлн. 776 млрд. 300 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, кредит портфелидаги улуш 12,6 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, ПФ-33-сонли президент фармонига мувофиқ банк томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида 10 401 нафар фуқароларга 2 трлн. 200 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Фармонга мувофиқ янги тартиб доирасида республика тижорат банклари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 1 трлн. 800 млрд. сўми ёки 23,7 фоизи “Қишлоқ қурилиш банк” ҳиссасига тўғри келади.

×