Грузиянинг йирик тижорат банкларидан бири \"Грузия банки\" (Bank of Georgia) оммавий тарзда Россия ва Беларус фуқароларининг ҳисоб рақамларини ёпишни бошлади. Аввалроқ русийзабон ОАВда тарқалган ушбу хабарни банк расмий вакили Россиянинг Коммерсант нашрига тасдиқлаган.
\"Николай Левшиц — channel in Georgia / Грузия\" Телеграм канали ҳисоб-китобларига кўра, аксари россиялик бўлган тахминан 100 ларча одам аллақачон ўз ҳисобларининг мажбурий тарзда ёпилганидан шикоят қилган.
Коммерсант билан суҳбатлашган банк расмийси ўзгаришлар \"фуқаролигидан қатъий назар\" айрим тоифадаги мижозларга тааллуқли. Бироқ расмий \"банкнинг ички сиёсати\"га ишора қилиб, бунинг сабабини маълум қилмаган.
\"Николай Левшиц — channel in Georgia / Грузия\" Телеграм канали ўз манбаларига таяниб, банкнинг \"мунтазам пухта текширувлар\" ўтказаётганини ёзган. Каналга кўра, ҳисоблар блокланишининг бир қанча сабаблари бор: криптовалюталар билан боғлиқ операциялар, ҳисобдан транзит ҳисоб сифатида фойдаланиш, шубҳа уйғотадиган фаоллик ва ўтказмалар амалга оширилиши. Банк мижозлари томонидан тарқатилган хабарга кўра, Грузия банки маблағларни ечиб олиш учун 2-5 кун вақт бермоқда.
Банк вакилининг Коммерсант нашрига билдиришича, Россия фуқаролари ҳали ҳам \"Грузия банки\"да \"ўрнатилган тартибда\" ҳисоб рақам очиш ҳуқуқига эга. Ушбу жараён даромадлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш ва банкнинг хавфсизлик бўлимида беш дақиқалик мониторингдан ўтишни ўз ичига олади.