Тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси пора олаётган вақттда ушланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Банк бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилган.
У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-(фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк маълумотларига кўра, Қўқон шаҳрида Ўзмиллийбанк, Агробанк, Асакабанк, Халқ банк, Универсал банк, Ипотека-банк, Капиталбанк, Микрокредитбанк, InFinBank ва Универсал банк филиаллари мавжуд. Бундан ташқари айрим банкларда банк хизматлари маркази фаолият юритади.
Тасодифий хабарлар
Андижонда "Испания банки" вакили ушланди
Агробанк АҚШнинг энг йирик банкларидан бири билан вакиллик муносабатларини ўрнатди
Туронбанк корпоратив веб-сайтининг янгиланган шакли ишга туширилди