Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
21 декабрь куни Ziraat bank Uzbekistan Бошқаруви раиси Зафар Жонпўлат бошчилигидаги делегация Бухоро ташриф буюрди ва вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқотда банкнинг янги хизмат кўрсатиш офисини очиш, унинг ҳудудий иштирокини кенгайтириш, бизнес ва аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш концепцияси ҳақида алоҳида сўз борди. ;
— Ҳозиргача қадар Самарқанд ва Фарғонада банк офисларини очиб, мижозларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатиб келяпмиз. Яқин кунларда Андижондда худди шундай БХМимиз иш бошлайди. Банк офисларини очиш, ҳар икки мамлакатда бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган юқори сифатли корпоратив ва чакана банк хизматларини кўрсатиш орқали биз, билим ва технологияларимиз билан ўртоқлашиш, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва савдо-сотиқни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигимизни билдирамиз. Ўзбекистоннинг энг яхши банклари қаторида мижозларга Ziraat bank томонидан тақдим қилинадиган барча имкониятлар, технологиялар, билимлар, стандартлар, бой тажриба, филиаллар хизматини тақдим этиш – банкнинг асосий мақсади ва муҳим вазифасидир, — дейди Зафар Жонпўлат. ;