Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.
Ноябрь ойи давомида банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар 585 донага кўпайиб, уларнинг умумий сони 20 291 донани ташкил қилмоқда. Бу рақам асосан Халқ банки (325 дона), тўлов ташкилотлари (жами 274 дона), MKBANK (22 дона)лар ҳисобига шаклланган. Бундан ташқари яна 10 та банкда банкомат ва инфокиосклар сони кўпайган бўлса, 16 банк томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонида ўзгариш кузатилмаган. Шунингдек, 4 та банк — Асакабанк (-36 та), Ипотека-банк (24 та), Hamkorbank (-10 та) ва Капиталбанк (-1 та)ларнинг ўрнатган банкомат ва инфокиосклар сонида камайиш кузатилган.
Муомалага чиқарилган пластик карталар сони ноябрь ойида 1,15 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 33 млн. 550 минг донага етди. Энг кўп Халқ банки (598,0 минг дона), "Ипак Йўли" банки (91,7 минг дона), ANORBANK (85,9 минг дона), TBC Bank (80,0 минг дона) ҳамда Ўзсаноатқурилишбанки (44,9 минг дона) да ортган.
Ўтган ойдаги каби бу ойда ҳам терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 1 294 дона. Ипотека-банк (-749 та) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-225 та) лардан ташқари яна 14 та банкка тегишли терминаллар сонида камайиш кузатилган, 3 та банкда эса ўзгаришсиз қолган.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида терминаллар орқали тушган тушумлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ўрнатилган терминаллар орқали бир ой давомида ўртача 34 млн. сўм атрофида тушум тушган.
Банклар кесимида муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида барча маълумотларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.
Тасодифий хабарлар
UZCARD FORUM 2023 қандай ўтганди?
Жисмоний шахслар ўз кредит тарихини билишга тақиқ қўйишлари мумкин
Халқаро Молия Корпорацияси Ўзбекистон банк тизими ва банкларни хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида материал чоп этди