"Ипак Йўли" банки бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

21.12.2022 17:34

2 610

Ипак Йўли банки Кузатув кенгашининг 19 декабрдаги қарорига асосан Турсунбой Маҳкамов банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: ipakyulibank.uz

\"Ипак Йўли\" акциядорлик тижорат инновацион банки Кузатув кенгашининг жорий йил 19 декабрдаги тегишли қарорига асосан, Маҳкамов Турсунбой Эркинович \"Ипак Йўли\" АИТБ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган.

Т.Маҳкамов 1983 йилда туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр босқичини \"Халқаро иқтисодий муносабатлар\" мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2006 йилда мазкур университетнинг магистратура босқичини ҳам тугатган.

Турсунбой Маҳкамов меҳнат фаолиятида давомида бир неча йил айнан \"Ипак Йўли\" банкида турли лавозимларда, хусусан филиал бошқарувчиси, Департамент директори лавозимларида ишлаган.

2020-2021 йилларда Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Теглар:

#Ипак_Йўли_банки#тайинлов#Ипак_Йўли

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган