Қозоғистон чегарасини кесиб ўтаётган руслар
Фото: kstnews.kz
Bloomberg пост совет маконидаги бир неча мамлакатлари АҚШ долларига нисбатан ўз валюталарининг ўсиши бўйича жаҳон етакчиларига айланганини қайд этди. Йил бошидан бери Америка пулига нисбатан грузин лариси - 22%, арман драми – 16%, тожик сомониси – 10% га мустаҳкамланди. Бунга сабаб бўлган асосий омиллардан бири Украинадаги уруш ва сентябрь ойида эълон қилинган сафарбарлик туфайли русларнинг оммавий эмиграцияси ҳисобланади.
Грузия Миллий банки Россиядан пул ўтказмалари беш баравар кўпайганини хабар қилди. Ҳозирда мамлакатга жўналитаётган пул ўтказмаларининг 60 фоизини Россиядан жўнатилаётган ўтказмалар ташкил қилади ва 1,75 миллиард долларни ташкил этади. Йилнинг дастлабки 10 ойида Арманистонга пул ўтказмалари 2,8 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилдаги кўрсаткичидан 4 баравар юқори. Арманистонда 2022 йил октябрь ойининг кўрсаткичи тарихий рекордни янгилади - охирги марта Россиядан 2004 йилда шунча маблағ келиб тушган.
Шу билан бирга, эмиграция МДҲнинг нисбатан йирик давлатларида айни тенденция кузатилмаяпти. Россияликларнинг катта оқими келганига қарамай, қозоқ тенгеси йил давомида долларга нисбатан 7,5% йўқотилиши кутилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси 2022 йил охирига қадар Грузиянинг иқтисодий ўсиши прогнозини 10% гача оширди. Арманистон Марказий банки ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш прогнозини руслар оқими натижасида 4,9% дан 12,9% гача бўлишини тахмин қилмоқда. Тожикистон иқтисодиёти эса аввалги прогнозлардаги йиллик 4-5% ўсиш ўрнига бу йил 7% гача ўсиши кутилмоқда
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга жисмоний шахслар номига келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 6,5 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96 фоизга кўпроқ.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача оширди
Венгриянинг OTP банки Ўзбекистон банкларидан бирининг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади
Банклардаги вакансиялар. 200 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд
Пластик карта билан эмас, нақд пул билан ишланглар - Тошкент шаҳар ҳокими ёшларга маслаҳат берди
Ипотека банкдаги Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси улуши Молия вазирлигига ўтказилди