Тинькофф доллар ва евродаги халқаро пул ўтказмаларини тиклади

Тинькофф доллар ва евродаги халқаро пул ўтказмаларини тиклади

"Тинькофф Бизнес" еврода халқаро пул ўтказмаларини амалга ошира бошлади. Бу ҳақда Коммерсантъ нашри хабар бермоқда.

Банкнинг юридик мижозлари исталган давлатга еврода ўтказмалар амалга оширишлари мумкин. Транзакцияларнинг минимал суммаси 10 минг еврони ташкил қилади.

Ўзбекистон ва Арманистон давлатлари учун истисно тарзида, пул ўтказмаларда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Сербия ҳамда Босния ва Герцеговинанинг баъзи банклари учун минималь пул ўтказма 300 евро бўлса, Озарбайджон банклари учун эса 5 минг еврони ташкил этади.

Ундан ташқари, банкнинг бизнес мижозлари пул ўтказмаларини долларда ҳам амалга оширишлари мумкин. Ушбу хизмат Арманистон ва Озарбайджон давлатларининг барча банклари, Хитойнинг 74 та банки ҳамда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россиянинг айрим банклари учун мавжуд.

Сентябр ойида "Тинькофф Бизнес" Ўзбекистон ва Арманистонга тўғридан-тўғри валюта ўтказмаларини бошлаган. Шу мақсадда банк Арманистон ва Ўзбекистон молия муассасалари билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатган эди.

Янги хизмат Россия компанияларининг хорижий етказиб берувчилар билан алоқаларини соддалаштириши кутилмоқда. Шу билан бирга, Россия банки ўзбек банкларига ўзбек сўмида пул ўтказмаларини амалга оширишга ваъда берган.

Банкларнинг расмий сайтларидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари орасида ҳозирда Универсалбанк "Тинькофф" билан вакиллик муносабатлари ўрнатган.

Эслатиб ўтамиз, "Тинькофф" жорий йилнинг 6 июль куни пул ўтказмаларини тўхтатиб қўйган эди.

×