13 декабрь куни Жидда шаҳрида Ипак Йўли банки Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) билан қиймати 15 млн АҚШ долларига тенг шартнома имзолади. Битим Ўзбекистон хусусий секторида савдони молиялаш бўйича кўмаклашади, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.
Фото: Ипак Йўли банки
Ушбу келишувни амалга ошириш Ўзбекистон ҳукумати ва ХИСМК ўртасидаги 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги доиравий битим асосида амалга оширилди.
Шундан ;қиймати 15 млн АҚШ долларига тенг маблағларни шариат тамойилларига мувофиқ банк хусусий сектордаги мижозларининг ўсиб бораётган талабини қондириш учун савдони молиялаштиришга йўналтиради.
Фото: Ипак Йўли банки
Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг аъзоси ҳисобланади. Корпорация Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар ўртасида савдони ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.