Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистондаги ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди

Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистондаги ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди

Манба: Марказий банк

Бугун Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг коммуникация сиёсати бўйича техник миссияси аъзоларининг журналист ва блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Манба: Марказий банк

Учрашувда сўнгги йилларда пул-кредит сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтишда коммуникация сиёсатининг аҳамияти муҳокама қилинди.

Манба: Марказий банк

Шу билан бирга, пул-кредит сиёсати ҳамда молиявий барқарорлик соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришларни кенг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши, бу борада коммуникация сиёсатини такомиллаштириш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ишларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

×