Россиянинг МТС-банки Дубайда (Бирлашган Араб Амирликларида) ўз филиалини очмоқда. Бу ҳақда Коммерсант нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Бу Россия банклари орасида БААда хизмат кўрсатадиган биринчи филиал бўлади.
Нашр суҳбатдошларидан бирига кўра, маҳаллий регулятор рухсатномаси олинган, энди фақат Россия Марказий банки рухсат бериши қолган.
Рус банклари узоқ хорижда камдан кам ҳолларда филиал очадилар. Масалан, Сбербанкнинг Ҳиндистонда филиали бор, ВТБнинг эса Ҳиндистон ва Хитойда филиаллари бор.
Ваколатхоналар эса тез-тез очилади, ҳозирда улардан бир неча ўнлаб мавжуд. БААда (Абу-Дабида) Сбербанк ваколатхонаси мавжуд. Лекин, ваколатхона фақатгина консалтинг хизмати кўрсатиш ҳуқуқига эга, филиал эса кенг қамровли банк хизматлари (кредит бериш, депозит қабул қилиш, ҳисоб рақамлар юритиш, активлар бошқариш ва ҳкз.) кўрсата олади.
Нашр манбаларига кўра, МТС-банк биринчи навбатда ҳисоб-китоб бизнесини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Банкирлардан бири МТС-банкнинг БААдаги офиси, шу жумладан МТС-банкнинг эгаси — АФК Система гуруҳи манфаатлари учун очилаётганини тан олди. Бошқаси филиал очиш қимматга тушишини эсга олди, аммо Россияда дўст мамлакатлар валюталарида, шу жумладан дирҳамларда ҳисоб-китобларнинг фаол ўсиши билан оқланиши мумкин.
Россияга, хусусан, унинг банк тизимига нисбатан коллектив Ғарб санкциялари ва АҚШ, Европа банкларининг рус банклари билан вакиллик алоқаларининг тўхтатганидан кейин Россия молия муассасалари фаол тарзда Яқин Шарқ, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё банкларида ҳисоб варақлар оча бошлади.
БАА бир қатор МДҲ ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари қаторида рус бизнеси учун жозибали мамлакатга айланмоқда. Мамлакатда Россиянинг «Пионер» ва «Самолёт» каби қурилиш ширкатлари, FixPrice каби чакана савдо тармоғи ўз лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Иқтисодчи Отабек Бакиров: Қассобдай эмас, жарроҳдай иш тутиш керак
Июлда муаммоли кредитлар 1,44 трлн сўмга кўпайди
Микрокредитбанк бош офиси биноси қайта сотувга қўйилди