Марказий банк 2022 йил 1 декабрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 5,93 трлн. сўмга кўпайган ва 177 трлн. 238 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.
Муомаладаги нақд пуллар миқдори ноябрь ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 2,45 трлн. сўмга камайиб, 41,32 трлн. сўмни ташкил қилмоқда.
Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар миқдори эса 35,76 трлн. сўмгача пасайган (-932 млрд. сўм).
Миллий валютадаги пул пассаси ой давомида 389 млрд. сўмга кўпайган. Ушбу ўсиш миллий валютадаги бошқа депозитларнинг 3 трлн. 775 млрд. сўмга кўпайиши ҳисобига юз берган.
Кенг маънодаги пул массаси (М2) кўпайишига чет эл валютасидаги депозитларнинг кўпайиши (+5 545 млрд. сўм) асосий таъсир кўрсатган.
Кенг маънодаги пул массаси (М2) Халқаро валюта жамғармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмаси” (ПМСШҚ 2016) концепция ва таснифларига мувофиқ Марказий банк ва бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) мажбуриятлари маълумотлари асосида ҳисобланган. М2 ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади.
Тор маънодаги пул массаси (М1) ўз ичига муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитларни олади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк ахборот тизимлари учун серверлар ва ускуналар харид қилишга тендер эълон қилди
Асакабанк форум доирасида иккита йирик ва манфаатли келишувларни имзолади
Бешта банк ҳамон устав капиталини минимал талаб даражасига етказмаган