Навоий вилоятининг Нурота туманида корхона раҳбарлари 1 млрд. сўмга яқин кредит маблағларини талон-торож қилган ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Хабарга кўра, “M.N.” ва “E.N.” МЧЖ раҳбари М.Ж. ҳудудий тижорат банки филиали собиқ раҳбари А.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган жами 940 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган, шунингдек “E.-s.” МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз 150 млн. сўмни “M.N.” МЧЖга кредит қарзини тўлаш мақсадида молиявий ёрдам кўринишида ўтказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Муаммоли имтиёзли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан сўндирилиши муҳокама қилинмоқда
UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди
Бухорода Халқ банки ходимлари 600 млн. сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний бошқа ҳисобрақамга ўтказган
2021 йилда тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 18 фоизга ўсди
Алоқабанкда Конституцион ислоҳотлар мавзусида муҳокама-муносабат тадбири бўлиб ўтди