Фото: Молия вазирлиги
2020 йилдан Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази директори лавозимида ишлаб келган Жуманиязов Икрам Каримбаевич "Микрокредитбанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда банк ходимлар билан ишлаш хизмати хабар бермоқда.
И.Жуманиязов 1985 йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида таваллуд топган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини " Аудит" йўналиши, 2011 йил Тошкент давлат юридик институти «Юриспруденция» йўналиши мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2007 йилдан ҳозирга қадар банк-молия соҳасида фаолият юритиб келмоқда.
Тасодифий хабарлар
HUMO'даги давлат улуши Давактивга ўтказилади, киберхавфсизлик чоралари кучайтирилади - Президент қарори
Халқ банки журналистлар учун пресс-тур ташкил этди
Иккита банк январь ойида хусусий секторда ТОП-10 солиқ тўловчилар рўйхатида қайд этилди