Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
2020 йил охиридан бошлаб Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштириш жараёнларига фаол қизиқиш билдириб келаётган Венгриянинг OTP Bank'и ва ниҳоят расман Ўзбекистоннинг йирик давлат банкларидан бири - Ипотека банкни сотиб оладиган бўлди. Ўтган йилнинг кузида ўтказилган музокаралар натижасида томонлар "Ипотека-банк"ни потенциал харид қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган бўлса, бугун эса битим шартлари бўйича олди-сотди шартномасини имзоланди. Ҳужжатни Тошкентда OTP Bank номидан бошқарув раиси ва бош ижрочи директор Шандор Чаньи ва бош ижрочи директор ўринбосари Ласло Вольф, шунингдек банкнинг асосий акциядори бўлган Молия вазирлиги томондан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан эса — Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев имзоладилар.
Шартномага кўра, OTP Bank Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли бўлган 100 фоиз акцияларни (жами улушнинг қарийб 97 фоизи) икки босқичда сотиб олади: бунда 75 фоиз акциялар ҳозир ва қолган 25 фоизи эса дастлабки молиявий битим амалиёти тўлиқ ёпилгандан кейин уч йил ўтгач амалга ошади. Молия вазирлигининг маълум қилишича, биринчи битим молиявий жиҳатдан 2023 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, OTP Bank ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) келгусида Ипотека-банк бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Хусусан, ХМК бир неча йил давомида Ипотека-банкнинг трансформациясида иштирок этиб келаётгани боис, янги асосий акциядор сифатида OTP Bank билан кўмак ва ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини тасдиқлади.
"Биз Ўзбекистонда банк секторини хусусийлаштиришдаги иштирокимизни ажойиб имконият деб биламиз. Бизнинг узоқ муддатли мақсадимиз OTP Group'ни Ўзбекистон банк бозорида асосий ўйинчига айлантиришдир. Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар ўз бизнесини очиш учун ажойиб имконият яратади ва бу OTP-Bank тарихида янги саҳифа бўлади" - деган банк бошқаруви раиси ва бош ижрочи директори Сандор Чаньи.
Маълумотда қайд этилишича, активлар ҳажми бўйича "Ипотека-банк"нинг бозор улуши 8,5 фоизни ташкил этган, чакана мижозлар сони 1,6 миллион нафардан ортиқдир. Ҳудудий марказлар сифатида фаолият юритаётган 39 та филиали, 193 та мижозларга хизмат кўрсатиш шохобчалари ва муҳим корпоратив мижозлари билан Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк ҳисобланади. Маҳаллий банк секторининг жадал ўсишига мос равишда, сўнгги уч йилда банк активлари кредит портфелида йилига ўртача 20 фоизни, депозит портфелида эса 24 фоизни ташкил этган. Битим молиявий жиҳатдан 2023 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда. Битим суммаси очиқланмаган.
"OTP Bank каби йирик хорижий банкнинг маҳаллий бозорга келиши рақобатни кучайтиришга, корпоратив бошқарув стандартларини такомиллаштиришга ва банк хизматлари сифатини оширишга ёрдам беради”, — деди Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов.
Тасодифий хабарлар
Имтиёзли кредитлар беришни тўхтатиш вақти келди — иқтисодчи Миркомил Холбоев
Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича интенсив ўқув курсини йўлга қўйди
Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди