Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди

Марказий банк томонидан “Банк тизимида киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тезкор огоҳлантириш ахборот тизими” ишга туширилди. Тизим ўз олдига тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида аниқланган кибертахдидлар ҳамда банк тизимида киберхавфсизлик инцидентларини олдини олиш тўғрисида огоҳлантиришлар бериб боришни мақсад қилган.

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази веб-сайти қуйидаги бўлимлардан иборат:

  • Инцидент хақида хабар бериш – банк сохасида кузатилган киберхавфсизлик инцидентлари тўғрисида Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказига ҳабар бериш;
  • Янгиликлар – киберхавфсизлик соҳасидаги муҳим янгиликлар тўғрисида мақолалар, жаҳонда кузатилаётган киберхавфсизлик инцидентлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • Билимлар базаси – киберхавфсизлик соҳасига оид атамаларни ўз ичига олган луғат, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича фойдали маълумотлар, Ўзбекистон Республикасидаги тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг номи ва савдо белгиси билан очилган соҳта ҳаволаларни текшириш.

cert.cbu.uz веб-сайти тест режимида ишга туширилган бўлиб, келгусида янги функция ва фойдали бўлган маълумотлар билан тўлдирилиб янада такомиллаштирилиб борилади.

×