И.Мамаджонов / Фото: Ипотека банк
"Микрокредитбанк" АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига Мамаджанов Иброҳимжон Абдушукурович тайинланди. Бу ҳақда Телеграмдаги "Банк ва мижоз" канали хабар берди. Маълумотни Bankers.uz'га И.Мамаджоновнинг ўзи тасдиқлади.
Иброҳимжон Мамаджанов 1980 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 2001 йил Тошкент Молия институтини тамомлаган. 2001 йилдан банк тизимида. Хусусан, 2012 йилдан буён Ипотека банкда раҳбарлик лавозимлари (бошқарма бошлиғи, департамент директори)да фаолият юритган.
И.Мамаджанов бугунги кунга қадар Ипотека-банк Давлат дастурларини мониторинги департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умрбек Жуманиёзов Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Тасодифий хабарлар
Қайси банклар болалар учун мўлжалланган карталар эмиссия қилмоқда
Лимончиликни ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди
Савдогарбанк Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди
TBC Bank Кузатув кенгашига иккита янги аъзо сайланди