Россия Марказий банки мамлакатнинг тизимли банкларидан бири ҳисобланадиган "Банк Открытие" ни сотиш бўйича яна бир давлат банки ВТБ банк билан келишувга эришди. Бу ҳақда музокараларга яқин манбаларига таяниб Frank Media хабар бермоқда. Битим тўғрисида яқин вақтларда хабар берилиши мумкин.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, "Банк Открытие" ВТБга қарийб бозор нархида сотилади. 1 июль ҳолатида "Банк Открытие" нинг регулятив капитали 369 млрд. рубл (Ўзбекистон МБнинг ушбу санадаги курси бўйича 76,48 трлн. сўм) ни ташкил қилган. "Бизнес ечимлар ва технологиялар" аудиторлик ширкати (собиқ Deloitte) нинг 30 июнь санасидаги ҳисоботида банкнинг бозор қиймати 359-386 млрд. рубл (74,48 - 82,00 трлн. сўм) га баҳоланган.
Frank Media хабарига кўра, 30 ноябрь ҳолатида банк нархи ўзгарган ва "Бизнес ечимлар ва технологиялар" уни 328-374 млрд. рубл (Ўзбекистон МБнинг ушбу санадаги курси бўйича 60,23 - 68,67 трлн. сўм) гача пасайтирган. Битим қиймати янги диапозоннинг ўртачасидан бироз юқорироқ бўлади, дея қайд этади нашр манбаларидан бири.
Битимдан сўнг "Банк Открытие" ВТБ балансига ўтади ва унинг бўшаб қолган лицензияси, катта эҳтимол билан, Марказий банкка қайтарилади, дейди нашр суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, якуний қарор келишув имзоланганидан сўнг қабул қилинади. Шу билан бирга банк бошқаруви тақдири "деярли ҳал бўлган". Уларнинг ваколати йил охирида якунига етади ва банк улар билан меҳнат шартномасини янгиламайди.
2017 йилда "Банк Открытие" қайта ташкил қилингандан кейин Россия Марказий банки тасарруфига ўтган ва МБ уни сотишини маълум қилган. Келишув 2020 йилда пандемия туфаяли кечиктирилди, бу йил эса АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкцияларига тушиб қолди. "Банк Открытие" Ўзагроэкспортбанкни сотиб олмоқчи бўлган Совкомбанк билан бир қаторда санкцияларнинг иккинчи пакетида Ғарб санкцияларига учраган эди. Бундай шароитларда, — дейди Россия МБ раҳбари Элвира Набиуллина, — "Банк Открытие" ни ВТБга сотиш регулятор учун активни сотишнинг амалда ягона варианти. Унинг таъкидлашича, МБ фақатгина "бозор нархларида" сотиш ҳақида ўйламоқда. Шартнома "аниқ шу йил охиригача ёпилади" деган жумла октябрь ойида ВТБ президенти Андрей Костин томонидан эълон қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Tenge Bank янги мобил иловани ишга туширди
23 сентябрдан ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш бошланади
Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"