Бухоро вилоятида "B.M." МЧЖ раҳбари Б.А. банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, корхонага ажратилган 3,9 млрд. сўм кредит маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Корхона раҳбари МЧЖга хомашё (хом ипак) ишлаб чиқариш учун ажратилган кредит маблағини бошқа МЧЖнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун йўналтириб, шартномада кўрсатилган маҳсулотларни харид қилмаган ва банк кредити маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Корея банки Ўзбекистонда шўба банк очишни режалаштирмоқда
Туронбанкда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастурининг ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда