Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида навбатдаги "Туронбанк-Интеллект" ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.
Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган мазкур ўйинлар тизим ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга ҳисса қўшмоқда.
Мазкур худудий босқичда 13 та жамоа ўзаро турли хил шартларда беллашишди. Якунда “Соҳибқирон” (Самарқанд) жамоаси биринчи, "нтеллект" (Самарқанд) жамоаси иккинчи ва “Сирдарё” (Сирдарё) жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.
Тасодифий хабарлар
Сандро Ртвеладзе Ипотека банк бошқарув раиси лавозимига расман тасдиқланди
UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди
2022 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 2021 йилга нисбатан 38 фоизга ортган