Ўзмиллийбанк Тошкентдаги Халқаро банк-молия марказини балансидан чиқармоқда

Ўзмиллийбанк Тошкентдаги Халқаро банк-молия марказини балансидан чиқармоқда

Тошкент шаҳар Бешёғоч майдонида яқинида жойлашган Халқаро банк-молия маркази бино ва иншоотлари Ўзмиллийбанк тасарруфидан чиқарилиб, банкнинг шўба корхонаси "NBU Invest Group" АЖга ўтказилмоқда. Бу ҳақда инвестиция компанияси Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч кўчаси 1-уйда жойлашган бинонинг баланс қиймати 6,99 млрд. сўмни ташкил қилади. Бинонинг NBU Invest Group балансига қабул қилиниши Ўзмиллийбанкнинг корхона устав капиталидаги улушини баланс қийматига оширади. Шу билан инвестиция компаниясининг устав капитали 901,72 млрд. сўмга етказилади.

Шунингдек, NBU Invest Group номинал қиймати 1000 сўм бўлган умумий қиймати 6,99 млрд. сўмлик қўшимча акциялар чиқаради ва уни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказади.

Теглар:
×