Фото: e-auksion.uz
"Асакабанк" АЖ "Пойтахт" филиали томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган савдо мажмуаси ва қаҳвахона бино-иншоотлари, шунингдек мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари сотувга қўйилди. Савдо e-auksion электрон платформасида бўлиб ўтади.
Фото: e-auksion.uz
Лотнинг бошланғич нархи 27 млрд. сўмни, закалат миқдори эса 1,35 млрд. сўмни ташкил қилади.
Бино Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 22А уйда жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони 20,3 сотих, бино умумий майдони эса 2685 кв. метрдан иборат.
Мажмуада газ, сув, электр таъминоти ҳамда канализация мавжуд.
Фото: e-auksion.uz
Аукцион жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 10:00 да бошланади ҳамда аризалар шу куни соат 09:00 га қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот бу ерда.
Қўшимча маълумот учун телефон рақам - +998977558775
Изоҳ: Қаҳвахона ва савдо мажмуаси бино-иншоотлари ускуналар, инвентарь ва жиҳозларсиз аукцион савдоларига чиқарилган. Бино "Асакабанк" АЖ томонидан сотувга қўйилган. 2022 йил 27 июль санасидаги Сергели МИБ қарорига асосан Асакабанк эгалигига ўтган.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Европа иттифоқи МИР карталари билан ишловчи мамлакатларга босим қилмоқда
Асакабанк Тошкент шаҳридаги LED-мониторларда реклама жойлаштириш учун 1 млрд. сўмлик танлов ўтказмоқда
Марказий банк Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилганини рад этди