Тошкент шаҳар Миробод туманида 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан “Туронбанк” АТБнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк хизматлари маркази касса амалиётлари бўлими кассири Ж.Д. ва бошқа масъул шахслари БХМга қарашли 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмасдан, сохта маълумотлар тузиш орқали жами 347,5 млн. сўм ва 7 600 АҚШ долларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки ва Микрокредитбанк устав капитали оширилади
InFinBank'да бошқарув раиси ўзгарди
Марказий банк 2021 йил молия муассасаларидан 1 млрд. сўмдан ортиқ жарима ундирган