Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди

24.11.2022 07:46

1 431

Самарқандда банк юристи фуқаронинг кредит бўйича ишини ҳал қилиб бериш учун 3000 доллар пора сўраган ва 1950 доллар пора олаётган вақтда қўлга тушган

Фото: ДХХ

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга карши кураш бўлими ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятларда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига улардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келганлиги аниқланди.

Хусусан, Т.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 АҚШ долларини олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:

#самарқанд#пора#юрист

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган