Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди

Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди

Фото: maas.agency

Германиянинг Коммерц-банки (Commerzbank AG) тизимида 31 йиллик иш тажрибасига эга мутахассис, 2015-2022 йилларда Коммерц-банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Бодо Карстен Тёнс "Азия Альянс банк" АТБ Кузатув кенгашининг янги сайланган таркибига киритилган. Банк акциядорларининг ушбу қарорни жорий йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилишган.

Корпоратив ахборотлар порталидаги маълумотда Бодо Тёнс молиявий маслаҳатчи сифатида кўрсатилган.

Бодо Тёнс 1959 йил туғилган, 1982 йил Москва давлат универститетини тамомлаган. Иқтисод фанлари доктори (1989 й.). Б.Тёнснинг Linkedin ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у 2022 йил июндан буён "GLOBAL TEXTILE GROUP" МЧЖ молиявий маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётгани кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Азия Альянс банк Кузатув кенгаши раиси - Суннатулла Бекенов ҳисобланган. С.Бекенов жорий йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимига тайинланган.

×