Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида умумий қиймати 4,4 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштириш ва нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.ч.” МЧЖ раҳбари Х.Й. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган қорамолларни гўёки “J-R.” фермер хўжалигига сотилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 100 бош қорамолни нақд пулга сотиб юбориб, жами 2,3 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида “А.С.” МЧЖ раҳбари Ё.Т. банк филиалидан ажратилган 2,1 млрд. кредит маблағи эвазига харид қилинган металл маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборган, шунингдек маблағини қайтармаслик мақсадида, гаровга қўйилган омборхона биносини тақиқдан ечиш тўғрисида банкнинг хати ва муҳрини қалбакилаштириб, омборхонага қўйилган тақиқни бекор қилишга эришган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АТ "Халқ банки" Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйди
Тожикистонда банк бошқаруви раиси ўринбосари ўғирлаб кетилди
Май ойида сўмнинг реал алмашув курси рубль ва тенгенинг мустаҳкамлангани сабабли қадрсизланди