Марказий банк 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.
Регуляторга кўра, 2022 йил октябрь ойида миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 22,3 фоизни ташкил қилган ва бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан ўзгаришсиз қолган. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган.
Манба: Марказий банк
Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,4 фоизни (-0,2%), узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 22,6 фоиз (+0,1%)ни ташкил қилган.
Чет эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 7,3 фоизни ташкил қилган. Хорижий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси август ойида 7,4 фоизга чиққандан бери (+0,7%) қарийб ўзгаришсиз, барқарор қолмоқда.
Манба: Марказий банк
Марказий банк хабарига кўра, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатида миллий валютадаги имтиёзли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 11,5 фоизни ташкил қилган. Бу эса сентябрь ойига нисбатан 0,3 фоизга камроқ. Миллий валютадаги имтиёзли кредитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкалари ҳалиям амалдаги асосий ставка — 15% дан пастлигича қолмоқда.
Миллий валютадаги имтиёзли кредитлар ўртача фоиз ставкаларининг асосий ставкадан пастлиги аввалроқ асосий ставкадан пастроқ фоизда берилган кредитларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк инфляция даражасини 12-14 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди
"Hamkorbank" бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди