Навбатдаги "MKB-Erudit" интеллектуал ўйинлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди

21.11.2022 13:33

1 446

"MKB-Erudit " интеллектуал ўйинлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.

Бухоро шаҳрида 19 ноябрь куни МКБанкнинг Бухоро ва Навоий вилоятидаги банк офислари ҳодимларининг навбатдаги интеллектуал баҳслари бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.

Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган мазкур ўйинлар тизим ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга ҳисса қўшмоқда.

Ушбу худудий босқичда 8 та жамоа ўзаро турли хил шартларда беллашишди. Ўйин сўнггида Бухоро "Боқий Бухоро" жамоаси биринчи, "Юксалиш" жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, финал босқичига йўл олишди.

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган