Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

Бухоро шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида навбатдаги "Туронбанк-Интеллект" ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида жойлашган инфратузилмаларда меҳнат қилаётган ходимлар эштирок этишди.

"Туронбанк-Интеллект" ўйинлари ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказиш учун ташкил этилган ўзига хос тимбилдинг ҳисобланади. Ўйинда 8 та жамоа ўзаро турли хил шартларда беллашишди.

Бўлиб ўтган баҳсларда Бухоро БХМнинг “Буюк турон” жамоаси биринчи, "Келажак" жамоаси иккинчи ва “Нақшбанд издошлари” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.


×