Жорий йил 21 ноябрдан бошлаб “Туркистонбанк” омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган “Қишлоқ қурилиш банк”ка мурожаат этишлари мумкин.
Омонатчилар қайтариб олинаётган пул маблағларини ўзлари хоҳлаган тарзда – нақд пул шаклида олиши, банк картасига кўчириши ёки “Қишлоқ қурилиш банк”ка қайта омонатга қўйиши мумкин.
Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари (паспорт, омонат дафтарчаси, омонат шартномаси, нотариус томонидан тасдиқлаган ишончнома) кўрсатилган тақдирда омонатчиларнинг қонуний вакилларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳам тўлаб берилади.
Батафсил маълумот олиш учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (71) 236-75-24 ёки Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига (71) 238-69-45, (71) 238-69-46 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда
Масофавий идентификация - банк хизматларидан фойдаланишнинг замонавий усули
Марказий банк Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Қозоғистон Халқ банки раҳбари Умут Шаяхметова Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда