Туронбанк Сурхондарё вилоятига пресс-тур уюштирди

Туронбанк Сурхондарё вилоятига пресс-тур уюштирди

Фото: Туронбанк

"Туронбанк" АТБ томонидан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Денов туманларига пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-турда иштирок этган журналист ва блогерлар вилоятдаги Туронбанк молиявий кўмагида барпо этилган лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар фаолияти билан танишди.

Фото: Туронбанк

2020-2022 йилларда республика бўйлаб 876 гектар майдонда замонавий лимончилик иссиқхоналари барпо этилиши режалаштирилган. Бунинг учун "Туронбанк" АТБ томонидан Жаҳон банки, ОТБ ва Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) каби ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, уларнинг ҳам кредит линия маблағларини жалб этилган. Натижада лимон етиштириш фақатгина кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли томорқаларида эмас, балки саноат усулида йирик тадбиркорлар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Фото: Туронбанк

Сурхондарё вилоятида Туронбанк кўмагида 143,7 гектар майдонда лимончилик иссиқхоналари барпо этиш белгиланган. Бугунги кунда Сариосиё туманида 10 га, Деновда 5 га, Термиз туманида 1,7 га, Қумқўрғон туманида 1,5 га, Олтинсой ва Шўрчи туманларининг ҳар бирида 1 гектардан лимончилик иссиқхоналари қуриб битказилиб, кўчат этилди. Шунингдек, Қумқўрғон туманида 33 гектар, Жарқўрғонда 24,5 га, Деновда 7,8 га, Термиз туманида 5 га, Бандихонда 3 га, ва Олтинсой туманида 1,6 га майдонда иссиқхона ташкил этилмоқда.

Пресс-тур иштирокчиларининг биринчи манзили Сариосиё туманидаги "Uzagrolider" МЧЖга тегишли Янги ҳаёт маҳалласидаги лимончилик иссиқхонаси бўлди. Корхона 234 гектар майдонда деҳқончилик қилади. Унинг 25 гектарида узумзор, ўн гектар майдонда лимончилик иссиқхонаси барпо этилган. Қолган майдонларда гулкарам, броккали карам, саримсоқпиёз, мош, ловия каби ўндан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ҳам ички ҳам ташқи бозорларда сотилмоқда. Ушбу иссиқхонада лимоннинг "Тошкент" нави етиштирилади.

"Бу иссиқхона ҳозирча мамлакатимиздаги энг йирик лимонзор. Ўн гектар майдонни эгаллаган. 11 минг дона лимон ўсимлиги парвариш қилинмоқда. “Туронбанк” АТБнинг молиявий кўмагида Исроил давлатининг ихчам ва энерготежамкор ускуналари билан жиҳозланган. Тижорат банки ходимлари билан ҳар йили келиб, ўсимликларнинг ривожланишини кўздан кечирамиз. Лозим бўлса, соҳибкорларга маслаҳат ва тавсияларимизни ҳам берамиз",– дейди "Цитрус, субтропик, тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси раиси маслаҳатчиси Нуриддин Зайниддинов.

Фото: Туронбанк

Ушбу иссиқхонани барпо этиш учун Туронбанк томонидан 2,85 млн. доллар миқдорида кредит ажратилган. Банк молиявий кўмагида иссиқхона учун замонавий ускуналар Исроил давлатидан келтирилган. Ускуналар орқали иссиқхонадаги ҳарорат, ўсимликнинг сув ва озуқага талаби компьютер технологиялари ёрдамида чуқур таҳлил қилиб борилади. Томчилатиб суғориш усулида турли минераллар билан бойитилган сув ўсимлик илдизига етказилади.

Фото: Туронбанк

Навбатдаги манзил Денов туман Ўртақишлоқдаги Surxon Med Future хусусий клиникаси қошидаги мўъжазгина иссиқхона бўлди. Корхона раҳбари Ҳамидулло Ходиевнинг сўзларига кўра, клиника ҳудудида 33 сотихлик лимончилик иссиқхонаси барпо этилган. Лимонлар 4 йил олдин экилган ва бу йил биринчи марта ҳосилга кирган. Лойиҳага тадбиркор 500 млн. сўм сармоя киритади, шунингдек 2 млрд. сўм Туронбанк томонидан молиялаштирилган.

Фото: Туронбанк

Фото: Туронбанк


×