Фото: Tenge Bank
Жорий йил 16 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банклар раҳбарлари, жумладан, “Қозоғистон Халқ банки” АЖ (Halyk Bank) бошқаруви раиси Умут Шаяхметова иштирок этди.
Учрашувда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича аниқ ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: Президент Матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти ўз нутқида йирик сармоядорларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига қўшаётган улкан ҳиссасини таъкидлади, шунингдек, Кенгаш фаолияти доирасидаги асосий йўналишлар ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
"Halyk" гуруҳи Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш истиқболларини юксак баҳолаган ва республика иқтисодиётидаги йирик қозоғистонлик инвесторлардан бири бўлган ҳолда, сўнгги уч йил ичида ўзининг шўба банки ҳисобланган "Tenge Bank" АТБ ҳамда Қозоғистон Халқ банки томонидан Ўзбекистон компанияларига кредит бериш орқали капитал ва молиялаштиришга йўналтирилган инвестицияларни ҳисобга олган ҳолда умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларидан ортиқ лойиҳаларни молиялаштирди.
Кенгаш йиғилишида Умут Шаяхметова Ўзбекистон Президентига "Halyk" гуруҳи фаолиятига ижобий баҳо бергани ва унинг вакилини Хорижий инвесторлар кенгаши таркибига киритгани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, инвестиция муҳити ва республика банк секторининг жадал ривожланиши бўйича қатор таклифларни баён қилди.
Фото: Президент Матбуот хизмати
Шунингдек, Умут Шаяхметова Тошкентга ташрифи чоғида Tenge Bank мижозлари ва ҳамкорлари ҳисобланувчи қурилиш, нефтни қайта ишлаш, телекоммуникация, саноат ва бошқа соҳалардаги етакчи компанияларнинг 50 дан ортиқ вакилларини жамлаган ишбилармонлик учрашувида иштирок этди.
Учрашувда банк экспертлари ва бизнес вакиллари ўзаро тажриба алмашиш, келажакдаги лойиҳалар истиқболи ҳамда таклифларини муҳокама қилиш билан бир қаторда Halyk гуруҳи ҳамда "Tenge Bank" АТБ томонидан йирик компаниялар ҳамда кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) субъектлари учун тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Фото: Tenge Bank
Бугунги кунда Tenge Bank ўз мижозларига нақд пулни бошқариш, кредитлаш, халқаро тўловлар ва савдони молиялаштириш, муддатли ва жамғарма депозитлари, эквайринг ва иш ҳақи лойиҳалари хизматларини фаол таклиф қилиб, республика тадбиркорлари билан молиявий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр.
Маълумот учун: "Қозоғистон Халқ банки" АЖ Марказий Осиёдаги кенг мижозлар базаси ва мавжуд тармоққа эга йирик молиявий гуруҳлардан бири ҳисобланади. "Halyk" гуруҳи чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Молиявий гуруҳ Россия, Грузия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритади.
"Tenge Bank" АТБ - бу замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банк. Банк "Қозоғистон Халқ банки" АЖнинг шўба банки ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Kaspi Қозоғистон Марказий банки билан рақобатлашмоқчи
Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади
Қишлоқ қурилиш банк UZCARD билан ҳамкорликда янги хизмат тақдимотини ўтказди