Фото: Трастбанк
"Standard&Poor’s Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "Трастбанк" ХАБнинг рейтингини илк бор "Барқарор" прогнози билан "B+" даражасида тасдиқлади.
Рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Трастбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтинги "B+", қисқа муддатли кредит рейтинги эса "B" даражасида тасдиқланди.
S&P Ratings'га кўра, Трастбанкнинг бозордаги улуши яқин йилларда ҳам чекланган ва мижозлар базаси нисбатан диверсификациялашмаган бўлиши кутилмоқда. Трастбанк бизнес-позициясининг баҳоланиши, бир томондан, барқарор мижозлар базаси ва юқори даражадаги содиқлик билан қўллаб-қувватланадиган юқори рентабелликни, иккинчи томондан, Ўзбекистоннинг йирик банклари билан солиштирганда кичик бозор улушини акс эттиради. Банк Ўзбекистон банк тизими умумий кредит портфелининг тахминан 1% (ёки хусусий банклар кредитларининг тахминан 6% га яқини) ни ташкил қиладиган кичик бозор улушига эга.
Агентлик ҳисоботида келтирилишича, банк ўзининг бизнес моделига эга. Барқарор мижозлар базасининг мавжудлиги, шунингдек, ЎзРХБ билан узоқ муддатли муносабатлар банк фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Банк фонд биржасининг 22% улушига эга ва у билан яқин алоқалар молиялаштириш харажатларини бошқаришда ёрдам беради. Банк ЎзРТХБ иштирокчиларининг экспорт-импорт ёки айрим товар операцияларига хизмат кўрсатишнинг мутлақ ҳуқуққа эга. Банк ЎзРТХБ иштирокчилари орасида ўз хизматларининг кириб боришини кенгайтириши мумкин. Банкнинг мавжуд алоқалари унинг ўзаро савдосини кенгайтиришга ёрдам бериши ва натижада ўрта муддатли истиқболда комиссия даромадини ошириши мумкин.
"Ишонамизки, Трастбанк ЎзРТХБ ва унинг иштирокчилари билан ҳеч бўлмаганда бизнинг прогноз кўрсаткичларимиз доирасида яқин бизнес алоқаларини давом эттиради. Бу бизнинг асосий ҳолатимизда муҳим тахминдир, чунки айирбошлаш муносабатлари банкка молиялаштириш харажатларини таққосланадиган банклардан паст даражада ушлаб туриш имконини беради. Молиялаштириш қиймати мустаҳкам соф фоиз маржасини (сўнгги беш йил ичида доимий равишда 14% дан ошди) сақлайди, бу эса банкка ўз маҳсулотларига тарифларни белгилаш қобилиятида намоён бўладиган рақобатдош устунликни беради." - "Standard&Poor’s Global Ratings" ҳисоботидан
Рейтинг агентлиги банкнинг чакана портфелини босқичма-босқич оширишини ва банк чакана бизнес ва кичик ва ўрта бизнес учун хизматларни ривожлантириш орқали ҳозирги тор мижозлар базасини диверсификация қилишини прогноз қилмоқда.
Банкнинг жами кредит портфелидаги чакана кредитларнинг улуши йил бошидаги 16 фоиздан 2022 йил 30 июнь ҳолатига кўра 24 фоизга кўтарилди. Бу банкнинг унчалик юқори бўлмаган рентабеллигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Биз тушунганимиздек, банк чакана бизнес улушини умумий кредит портфелининг ярмигача оширишни мақсад қилган. Бироқ, банкнинг чакана сегментдаги чекланган тажрибасини инобатга олган ҳолда, биз чакана савдо портфелидаги хавф ва фойда мувозанати кейинги ўсишга эришиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишига ишонамиз. - "Standard&Poor’s Global Ratings" ҳисоботидан
Агентлик Трастбанкни ўз даражасидаги қараганда юқори даромад олишда давом этишини кутган ҳолда, банкнинг узоқ вақт давомида банк тизими бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган кучли молиявий натижаларни намойиш этиб келаётганини таъкидлаган. Трастбанкнинг ўртача капитали рентабеллиги (ROAE) охирги беш йил давомида доимий равишда 45% атрофида бўлгани, 2022 йилнинг биринчи тўққиз ойида банкнинг ROE ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43% ни ташкил этганлиги алоҳида қайд этилган.
Шунингдек рейтинг агентлиги ҳисоботида Трастбанк активларининг сифати, ресурс базаси ва ликвидлиги бўйича ҳам таҳлил ва прогнозлари келтирилган.
Батафсил рейтинг ҳисоботи билан (рус тилида, сайт фойдаланувчиси бўлиш талаб этилади) қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирди
Агробанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди
"Янги Ўзбекистон" ва "Наврўз" мавзуларига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда