Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг Бешқўтон МФЙ бўйича ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида A.T.ga нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
"Ҳозирда тергов кетяпти, сумма яна кўпайиши мумкин. Қолаверса, гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланганда ўзгариши ҳам мумкин", — дея қўшимча қилди "Газета.уз"га вилоят прокуратураси матбуот хизмати котиби.
Тасодифий хабарлар
Капиталбанк норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини кучайтирмоқда
2021 йилда 9,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган
Қувасой ва Учқўрғонда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди