Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида вилоятдаги банк филиалларидан биридан олинган 700 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тўрақўрғон туман бўлими хабарига кўра, “I.N.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва жамиятнинг норасмий раҳбари Т.Д. ўзаро тил бириктириб, банк филиалидан автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун ажратилган 700 млн. сўм кредитни “Y.P.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш орқали кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган ҳамда тижорат банки масъул шахслари кредит маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуна етказиб берилганлиги бўйича мониторинг тадбирларини ўтказиш чораларини кўрмаганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди
"Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси Қувасой ҳокими этиб тайинланди
Бугун "Ўзмиллийбанк" ташкил топганига 30 йил бўлди
Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур
Агробанк Ўзбекистон тижорат банклари орасида илк бор "VISA -HUMO" кобейджинг картасини ишлаб чиқди