"Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

14.11.2022 11:20

1 414

12 ноябрь куни Туронбанк тизими ходимлари учун ташкил қилинган махсус интеллектуал ўйинларнининг жанубий худуд босқичи бўлиб ўтди.

Фото: Bankers.uz

Аввал хабар берганимиздек, Туронбанк тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг ишдан ташқари вақтини ўзига хос тарзда ўтказиш, шу билан бирга ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини қизиқарли тадбир уйғунлигида баҳолаш мақсадида, банкнинг республика бўйлаб барча инфратузилма ходимлари учун тимбилдинг лойиҳаси — "Туронбанк-интеллект" ўйинларига старт берилди.

"Bankers.uz" ҳамда мамлакатимиздаги интеллектуал ўйинларда фаол иштирок этувчи билимдонлардан иборат "UzQuiz" жамоаси ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳада ходимлар жамоаларга бирлашган ҳолда, 28 октябрдан 10 декабргача бўлиб ўтадиган худудий баҳсларда иштирок этадилар.

Барча ҳудудларда етакчи ўринни эгаллаган жамоалар янги йил арафасида финал баҳсида ўз билим ва зеҳнларини синаб кўришади.

Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz

Бу галги баҳсларда Қарши, Шаҳрисабз ва Сурхондарё марказларининг ходимларидан тузилган 12 жамоа иштирок этди. Ўйин учун махсус тузилган 60 га яқин саволларга ходимлар 8 раунд давомида аниқ жавоб беришга ҳаракат қилишди.

Якунда эса Қарши марказининг "Насаф" жамоаси биринчи, Шаҳрисабз марказининг "Осмондаги болалар" жамоаси иккинчи ва Сурхондарё марказининг "Сурхон" жамоаси учинчи ўринни қўлган киритишди.

Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz

Теглар:

#туронбанк#қарши

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган