Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи" ни эълон қилди.
\n\n2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди. ;
\n\nМарказий банкнинг ички валюта бозорига соф интервенциялари ҳамда нақд пул билан боғлиқ амалиётлар умумий ликвидликнинг қисқаришига хизмат қилди.
\n\nМазкур даврда давлат қимматли қоғозларининг бирламчи бозорида ҳам фаолликнинг сезиларли ошиши кузатилиб, Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан облигацияларнинг муомалага чиқарилиши бўйича чораклик график олдиндан эълон қилинди ва тижорат банклари учун ликвидликни бошқаришда қўшимча қулайлик яратди. ;
\n\nТижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари ўртача ойлик қолдиғи II чорак давомида 8,5-10,0 трлн. сўм доирасида шаклланиб, мажбурий захиралашнинг ўртачалаш меъёридан 3-4 трлн. сўмлик ижобий тафовут ҳосил қилди.
\n\nЎз ўрнида, ижобий тафовутни ҳисоблашда 2020 йил январь-май ойларида банкларнинг кунлик ўртача чиқим амалиётлари ва мажбурий захиралашнинг ўртачалаш коэффициенти қўлланилган бўлса, 2020 йил 15 июндан бошлаб 75 фоизлик ўртачалаш суммаси тўлов тизими узлуксизлигини таъминлаш учун етарли даража сифатида баҳоланмоқда.
\n\n2021 йил апрелдан бошлаб ҳукумат харажатларининг мавсумий ортиши ҳисобига банк тизими умумий ликвидлигида сезиларли ўсиш кузатилиб, май ойида ўртача 9,8 трлн. сўмгача етган бўлса, июнь ойида Марказий банк томонидан пул-кредит инструментлари ҳажмининг оширилиши ва фаол қўлланилиши эвазига умумий ликвидликни ўртача 9,1 трлн. сўмгача пасайтиришга эришилди.
\n\n\n\n;
\n