Фото: Давлат хизматлари агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Қарорда Давлат раҳбарининг жорий йил 22 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек, молиявий, солиқ ва статистика ҳисобот турларини қисқартириш, ҳужжатларни сақлаш ва давлат идораларига топшириш амалиётини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш мақсадида бир қанча янгиликлар амалиётга жорий қилиш кўзда тутилган.
Хусусан, 2023 йил 1 майдан бошлаб, тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлигида 1948-сон билан рўйхатдан ўтган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома"га кўра, ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилиниши белгиланган бўлса-да, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида масофадан туриб ҳисобварақ очиш ҳолатлари бундан мустасно, деб кўрсатилган.
Шунингдек, ҳозирда фақатгина жисмоний шахслар масофадан идентификациядан ўтган ҳолда банкда ҳисобварақ очиш имконияга эгалар.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади
Ўзбекистонда терминаллардан бир ойлик ўртача тушум 19 миллион сўмни ташкил қилмоқда
2022 йилда мобил иловалар орқали қарийб 262 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган
Хорижий банклар Ўзбекистонда лицензия олмасдан туриб андеррайтинг фаолиятини амалга ошириши мумкин
2022 йилда қарийб 14,4 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган