Марказий банкда низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди

08.11.2022 07:11

1 342

Апелляция кенгаши Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом талабларига асосан фаолият олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан Марказий банк ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4754-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Апелляция кенгаши Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом талабларига асосан фаолият олиб боради. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулоса берилади.

Мазкур Кенгаш фаолияти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, низоларни ҳал этишнинг муқобил имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган.

Теглар:

#Марказий_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган