7 ноябрь куни Молия вазирлигида Жаҳон банки ва Жаҳон банки гуруҳининг Кўп томонлама инвестицияларни кафолатлаш агентлиги (MIGA) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда молия вазири Тимур Ишметов, молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаев ҳамда Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти директори Жамшид Абдушукуров иштирок этди.
Жаҳон банки иштирокидаги йиғилишда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, FCI'нинг Европа ва Марказий Осиёдаги глобал амалиёт бўлими раҳбари Илиас Скамнелос ва Жаҳон банкининг молия сектори катта мутахассиси Давит Бабасян иштирок этди. MIGA томонидан, ишлаб чиқариш, агробизнес ва хизматлар глобал раҳбари Набил Фаваз ва инвестицияларни кафолатлаш бўйича мутахассис Аннабел Лебеау иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ–5992-сон Фармони билан тасдиқланган 2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқ банк секторини ўзгартиришнинг жорий натижалари ҳамда мазкур соҳада Жаҳон банки билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган истиқболлари муҳокама қилинди.
Кўп томонлама инвестицияларни кафолатлаш агентлиги вакиллари маҳаллий давлат банклари томонидан ташқи бозорларга маблағ жалб қилишда кафолатлар бериш орқали республика банк тизимининг инвестицион жозибадорлигини оширишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Тасодифий хабарлар
Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда
1 апрелдан тест режимида UZCARD ва HUMO терминаллари интеграцияси йўлга қўйилди
Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари — банклар кесимида