Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz
Аввал хабар берганимиздек, Туронбанк тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг ишдан ташқари вақтини ўзига хос тарзда ўтказиш, шу билан бирга ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини қизиқарли тадбир уйғунлигида баҳолаш мақсадида, банкнинг республика бўйлаб барча инфратузилма ходимлари учун тимбилдинг лойиҳаси — \"Туронбанк-интеллект\" ўйинларига старт берилди.
\"Bankers.uz\" ҳамда мамлакатимиздаги интеллектуал ўйинларда фаол иштирок этувчи билимдонлардан иборат \"UzQuiz\" жамоаси ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳада ходимлар жамоаларга бирлашган ҳолда, 28 октябрдан 10 декабргача бўлиб ўтадиган худудий баҳсларда иштирок этадилар.
Барча ҳудудларда етакчи ўринни эгаллаган жамоалар янги йил арафасида финал баҳсида ўз билим ва зеҳнларини синаб кўришади. ;
Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz
Даставвал ақлий баҳсларни Урганч ва Нукус марказларининг ходимларидан тузилган 9 жамоа бошлаб берди. Ўйин учун махсус тузилган 60 га яқин саволларга ходимлар 8 раунд давомида аниқ жавоб беришга ҳаракат қилишди. ;
Якунда эса Нукус марказининг \"Жайхун\" жамоаси биринчи, Урганч марказининг \"Эверест\" жамоаси иккинчи ва яна Нукус марказининг\"Нукус\" жамоаси учинчи ўринни қўлган киритишди. ;
Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz