Тошкент шаҳар Сергели туманида 2,5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Сергели туман бўлими хабарига кўра, “I-A” МЧЖ раҳбари ва бошқалар банк филиалидан эҳтиёт қисмларни сотиб олиб, савдо фаолиятини кенгайтириш учун ажратилган 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит эвазига “I.T.” МЧЖ томонидан эҳтиёт қисмлар етказиб берилмаган бўлсада, гўёки эҳтиёт қисмлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади
Учта банк вакиллари Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркибидан ўрин олди
Трастбанк "Бутунжаҳон жамғариш куни" тадбирларида фаол иштирок этмоқда