Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда 2-халқаро Ўзбекистон иқтисодий форуми давом этмоқда.
Форум доирасида "Трастбанк" ХАБ бир қатор меморандум ва битимларни имзолади.
Хусусан, Трастбанк билан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК) ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттирилади.
Трастбанк ХСРИК билан 2018 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда, бугунги кунга қадар жалб қилинган линияларнинг умумий ҳажми 17 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш мақсадида истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Форум доирасида "Трастбанк" ХАБ исломий-молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича дастурий таъминотни ўрнатиш мақсадида Иорданиянинг ICS FINANCIAL SYSTEM компанияси билан битим имзолади.
Трастбанк 2021 йилда мазкур компания билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Компания исломий молиялиштиришга оид хизматларни кўрсатиш учун ислом тамойилларига асосланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш дастурий таъминотини тақдим этган. Шунингдек, банк ходимларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида нуфузли экспертлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилган.
Мазкур битим билан банк филиалларидан ташқари, унинг қошида ташкил этилган хўжалик юритувчи субектларга ушбу дастурий таъминотни ишлатиш ҳуқуқи берилади.
Форумда, шуниндек “Raiffeisen Bank International AG” ва "Трастбанк" ХАБ ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
Қайд этиш жоизки, 2020 йилда Трастбанк ва Австриянинг Райффайзен банки ўртасида 30 млн евро миқдорида Бош кредит келишуви имзоланган эди. Трастбанк Райффайзен билан корреспондентлик алоқалари, савдо-молия ва ғазначилик каби соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйган.
Форум доирасида томонлар ўртасида имзоланган битим икки молия муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш билан бирга мутахассислар малакасини ошириш, банк тизимидаги замонавий стандартларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб қилди.
Тасодифий хабарлар
Газпромбанк Алоқабанкка 25 миллион доллар миқдорида банклараро кредит ажратди
Халқ банки Наманган ва Андижон вилоятларига пресс-тур уюштирди
Агробанкнинг аҳоли молиявий саводхонлигини оширишдаги ишлари эътироф этилди